• Амалдаги фискал хотирали назорат-касса машиналари ишлатиш мажбурияти бекор қилинади;
• Кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритишни ва ҳар бир назорат-касса машиналари бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш мажбурияти бекор қилинади;
• Реализация қилинган маҳсулот жисмоний шахс ёки унинг оила аъзоларига ажратилган томорқа ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиш тартиби бекор қилинади;
• Виртуал касса дастурий маҳсулотининг базавий қисми Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади;
• Пластик карталари ёки чегирма карталарига ўтказилган бонуслар (cashback) даромад солиғи базаси сифатида қаралмайди;
• кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга бўладилар;
• Онлайн-НКМни жорий этиш билан боғлиқ харажатлари уларнинг кейинги солиқ тўлови ҳисобидан, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача камайтирилади.
• маҳсулотларни кирим қилиш;
• касса чекини шакллантириш;
• фискал модульный билан интеграция қилиш;
• чекларни онлайн режимда операторга юбориш;
• Z ‑ ҳисоботни шакллантириш;
• фойдаланувчиларни бошқариш;
• оффлайн режимида ишлаш;
• товарлар номенклатурасини юритиш;
• умумий ҳисоботларни шакллантириш каби имкониятлар.
• Нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари аҳолидан нақд пулларни қабул қилишда графикда белгиланган муддатга қадар онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга ихтиёрий, белгиланган муддат тугаганидан кейин мажбурий равишда ўтадилар.
• Савдо фаолияти мониторинги соддалашади;
• реал вақт режимида соҳадаги тушумларни назорат қилиш имкони пайдо бўлади;
• Давлат солиқ хизматлари органлари билан бевосита алоқалар камаяди;
• Товарлар, ишлар ва хизматларни реал сотиш ҳажмини аниқлаш орқали солиқ солинадиган база кўпаяди;
• Яширин иқтисодиёт улуши камаяди;
• Тадбиркорлик субъектарига сифатли ва узлуксиз хизмат кўрсатиш таъминланади;
• Маълумотлар ишончлилиги кафолатланади;
• Коҳада жамоатчилик назоратини кучайишига олиб келади;
• Савдо операциялари ҳисоби автоматик юритилади;
• Солиқ солиш базаси кенгаяди;
• фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал ҳужжатларни ҳосил қилувчи ва ҳосил қилинган фискал ҳужжатларни фискал маълумотлар операторига реал вақт режимида узатишни таъминловчи, чекларни қоғозга чоп этиш ёки уларни электрон шаклда юбориш функциясига эга бўлган дастурий маҳсулот ва уларнинг комплекслари.
• Фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал ҳужжатларни Давлат солиқ қўмитасига онлайн режимида узатишни таъминловчи ва қоғозга чоп этувчи электрон ҳисоблаш машиналари, бошқа қурилмалар ва уларнинг комплекслари.
• ҚҚС тўловчиси бўлмаган ҳолларда чекда ҚҚСсиз ёзуви кўрсатилади.
• тадбиркорлик субъектларига билан ўзаро муносабатларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома асосида, онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларга узлуксиз сервис хизмат кўрсатади, онлайн-НКМ ва вирутал кассаларни Давлат солиқ хизмати органларидан рўйхатдан ўтказади;
• ТХКМ Республиканинг исталган ҳудудида малакали мутахассислар, етарли шарт-шароитлар ва асбоб-ускуналарга эга бўлган филиалларини очиши ёки шериклик асосида ишлаши мумкин;
• ТХКМ тадбиркорлик субъектларига ўрнатилган онлайн-НКМ қурилмалари ва виртуал кассаларни мажбурий тартибда бир йилда бир маротаба техник ва дастурий кўрикдан ўтказади ва ўрганиш натижаларини кўрикларни қайд этиш дафтарида ҳамда уч иш кунида махсус ахборот тизимда қайд этади, шунингдек, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига хабарнома юборади;
• ТХКМ томонидан онлайн-НКМ ёки виртуал касса носозлиги даврида тадбиркорлик субъектининг савдо ёки хизмат кўрсатиш шаҳобчасига бир кун ичида захирадаги онлайн-НКМ ёки виртуал касса ўрнатиб берилади.
• Солиқ органлари томонидан онлайн-НКМ ва виртуал кассаларни иш ҳолатини масофавий текширишлар орқали, яъни шаҳобчага кирмаган ҳолда, шаҳобчадаги савдони кузатиш орқали, Солиқ органи ходимида мавжуд мобил илова ёрдамида, ушбу шаҳобча томонидан Давлат солиқ қўмитасига юборилган чек маълумотлари билан солиштиш орқали масофавий текширув амалга оширилади. Шунингдек, онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали тақдим қилинган чекларнинг хақиқийлиги жамоатчилик назорати орқали, яъни фуқаролар томонидан мобил илова ёрдамида чекларни калбаки ёки олинган махсулотларга нисбатан чекдаги маълумотлар номутаносиблиги текширилади. Фуқаролар мурожаатига асосан, онлайн-НКМ еки виртуал касса фойдаланувчилари томонидан, харид қилинган маҳсулотлар ва хизматлар учун харидорларга чек тақдим қилинмаганлиги ёки қалбаки чек берилганлиги юзасидан сайёр солиқ текширувлари ўтказилади.
• Фискал маълумотлар оператори томонидан ишлаб чиқилган, махсус ҳимояланган дастурий таъминотга эга бўлган, ўзи уланган қурилманинг ҳисоблаш қуввати ва дастурий маҳсулотини ишлатмаган ҳолда фискал маълумотларнинг қонун хужжатларида белгиланган тартибда миллий стандартлар асосида криптографик ҳимоясини таъминловчи фискал хотира вазифасини бажарувчи ихтисослаштирилган физик қурилма. (USB-token ёки Cmart-карта).
• Онлайн-НКМ ёки виртуал касса бузилган ёки электр энергия бўмаган тақдирда Тадбиркорлик субъектлари, ўзлари шартнома тузган ТХКМларга бу хақда хабар беради (ТХКМнинг call-марказига ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали). ТХКМ ўз навбатида Давлат солиқ ҳизмати органларига бу ҳақда хабар беради ва 1 кун муддат ичида қурилмани тузатиб беради ёки ўзида мавжуд захирадаги онлайн-НКМ ёки виртуал кассани ўрнатиб бериши кўрсатилган. Интернет бўлмаган тақдирда онлайн-НКМ ёки виртуал касса 24 соат офлайн режимда ишлаши мумкин.
• Тадбиркорлик субъектлари давлат реестрига киритилган исталган турдаги онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал кассаларни мустақил сотиб олиши ҳамда қурилмага хизмат кўрсатувчи ихтиёрий техник хизмат кўрсатиш марказлари орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.
Онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал кассаларни рўйхатга олиш учун ариза, турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шахобча мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси, техник хизмат кўрсатиш маркази билан тузилган шартнома нусхаси ва шахобча манзилининг харитадаги координатаси маълумотлари тақдим этилади.
Белгиланган тартида Давлат солиқ қўмитасига қўйидаги хужжатлар асосида ариза тақдим қилади:
• Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамида захира қилинганлиги ҳақидаги маълумот;
• Онлайн-НКМ қурилмаси ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотини ишлаб чиқарувчиси ёҳуд унинг ваколатли вакили билан тузилган шартнома нусхаси;
• ТХКМнинг фаолият юритиш жойи бўйича кўчмас мулкка ёки ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат(лар);
• «Call-марказ»га эгалиги тўғрисидаги маълумотнома;
• малака сертификатига эга бўлган мутахассис(лар) сетификат нусхаси.
ТХКМ ўзига тегишли расмий сайтга ва махсус ахборот тизимига боғланган дастурий маҳсулотга эга бўлиши лозим.
Қуйидаги малумотлар илова қилинган ҳолда ДСҚга ариза юбориш орқали давлат реестрига киритилади:
• Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилганлиги ҳақидаги маълумот;
• Онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулотининг техник ва функционал тавсифларига мувофиқлиги юзасидан операторнинг хулосаси;
• Шакллантирилган касса чек наъмунаси;
• Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг эталон намунаси;
• Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг техник ва функционал тавсифлари батафсил кўрсатилган техник паспорт (ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) ҳамда кафолат мажбуриятлари;
• Ариза берувчининг эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш тўғрисидаги кафолат хати;
• Виртуал касса ёки онлайн-НКМ дастурий маҳсулотининг муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи хужжат (патент). Бунда хужжат бошқа давлатдан олинган бўлса унинг манбаси кўрсатилади;
• Онлайн-НКМга сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати.
• Тадбиркорлик субъектлари фақатгини давлат реестрига киритилган онлайн назорат касса машиналари ёки виртуал кассаларни мустақил равишда техник хизмат кўрсатиш марказларидан, бозор ва савдо мажмуасидан ёки бошқа жойлардан сотиб олишлари мумкин бўлади.
Онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:
• чекнинг тартиб рақами;
• онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами;
• тадбиркорлик субъектининг номи;
• солиқ тўловчининг индентификация рақами (СТИР);
• пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил (харидорга етказиб бериш хизмати амалга оширилган тақдирда етказиб берувчи тадбиркорлик субъектининг юридик манзили);
• товар/хизмат номи;
• маркировка қилинадиган товарлар учун маркировка коди;
• товар/хизмат миқдори;
• товар/хизмат нархи (қиймати);
• товар/хизматнинг қўшилган қиймат солиғи ставкаси;
• товар/хизматнинг қўшилган қиймат солиғи суммаси;
• тўлов шакли: нақд, пластик карта ёки аралаш;
• тўловнинг жами суммаси;
• тўлов санаси ва вақти;
• фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами;
• фискал белги;
• берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30х30 миллиметр ўлчамдаги QR-код;
Шунингдек, чекда қўшимча равишда бошқа реквизитлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
• Онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш жараёнида носозлик юзага келган ҳолларда тадбиркорлик субъекти бу ҳақда ТХКМнинг сall-марказига қўнғироқ қилиши ёки бевосита ташриф буюриши ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилиши шарт.
• Тадбиркорлик субъектларини фискал модул билан таъминлаш ва оператор томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тадбиркорлик субъектлари томонидан йилда бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида операторга тўлов амалга оширилади.
• Онлайн-НКМ ёки виртуал касса йўқотилган ёки ўғирланган ҳолларда тадбиркорлик субъекти томонидан бир иш кунидан кечикмай ТХКМ хабардор қилинади.
• Онлайн-НКМ ёки виртуал касса рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
• Савдо шахобчаларда, давлат реестрга киритилмаган онлайн-НКМ ёки вируал касса қурилмалардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Солиқ кодексининг 221-моддасида назарда тутилган чоралар қўлланишига сабабчи бўлади.
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарорига мувофиқ фискал маълумотлар оператори (кейинги ўринларда оператор деб аталади)—онлайн режимида фискал маълумотларни мустақил ва доимий равишда қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш ишларини бажарувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази этиб белгиланди.
• Оператор махсус техника воситалари билан жихозланган, миллий криптографик алгоритмлар базаси асосида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг криптографик усулларидан фойдаланган ҳолда, реал вақт режимида ахборот-телекоммуникация тармоғи орқали онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга бириктирилган фискал модуллардан келадиган маълумотларни узлуксиз равишда қабул қилади, қайта ишлайди ва сақлайди, шунингдек, ваколатли органнинг маълумотлар базасини шакллантиради.